Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кореялик тадбиркор Ўзбекистонда алюмин фольга ишлаб чиқаради
Кореянинг йирик саноат корхоналаридан бири ҳисобланган «Eurasia International Corporation» томонидан Ўзбекистонда электротехника, фармацевтика ва озиқ-овқат маҳсулотлари саноати учун алюмин фольгалари ишлаб чиқариш лойиҳаси татбиқ этилади. Бу ҳақда икки томонлама имзоланган англашув меморандумида алоҳида қайд этилган. Бу ҳақда “Ўзэлтехсаноат” АК Ахборот хизмати Kun.Uz’га маълум қилди.

“Ўзэлтехсаноат” АК делегацияси Жанубий Кореяда хизмат сафарида бўлиб тургани ва қатор компаниялар билан Ўзбекистонга сармоя киритиш борасида музокаралар олиб борилаётгани ҳақида хабар қилинган эди.

Жорий йилнинг 6 март куни Фарғона шаҳрида Жанубий Корея бизнес-делегация вакиллари иштирокидаги халқаро бизнес форумда “Ўзэлтехсаноат” акциядорлик компанияси ҳамда Кореянинг “Eurasia International Corporation” компаниялари ўртасида икки томонлама англашув меморандуми имзоланган эди.
Икки томонлама тузилган англашув меморандумидан кўзланган асосий мақсад юртимизда электротехника, фармацевтика ва озиқ-овқат маҳсулотлари саноати учун бозор талабларига мос алюмин фольгалари ишлаб чиқариш лойиҳасини ўрганиб чиқишдан иборатдир. Томонлар мазкур йўналишда Ўзбекистон ва Корея Республикалари ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш, ишлаб чиқаришда ноу-хау технологияларни кенг қўллаш борасида ўзаро ахборот алмашди.

Шунингдек, икки кун мобайнида Корея электротехника саноати маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар уюшмаси (KOEMA) аъзолари, Электротехника маҳсулотлари кооперацияси (KEMC) раҳбарлари билан ҳам музокаралар олиб борилди.

Музокаралар чоғида кореялик тадбиркорларга хорижлик инвесторлар учун яратилаётган кенг шарт-шароит ва имкониятлар, ички ва ташқи бозорлардаги харидоргир миллий маҳсулотлар, Ўзбекистонда амалиётга татбиқ этилаётган янги инвестиция лойиҳалари тўғрисида тўлиқ маълумот берилди.
Мавзуга оид
11:21 / 20.04.2026
Парвариш хизмати кўрсатувчи тадбиркорлар 2030 йилгача солиқдан озод этилади
12:15 / 10.04.2026
Хоразмда 7 минг сўмдан палов сотган тадбиркор жаримага тортилди
11:47 / 09.04.2026
“Обналчи” корхонанинг солиқ мажбурияти ҳалол тадбиркор гарданига юкланяпти” – тадбиркорлар Солиқ қўмитасидан норози
20:57 / 03.04.2026