2 август куни “Қорадори 2018” тадбири ўтказилди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.
Қайд этилишича, тадбир давомида фуқаро Т.Ш. Тошкент шаҳрининг Сергели туманида 7 килограмм 258 грамм “марихуана” гиёҳвандлик моддасини олиб кетаётганида қўлга олинган.
















