11:16 / 06.08.2018
9993

Япония қирувчилар Итурупда жойлаштирилгани сабабли Россияга протест билдирди

Фото: Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги

Япония жанубий Курил оролларида қирувчи самолётлар жойлаштирилгани туфайли Россия томонига протест билдирди. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар қилмоқда.

Таъкидланишича, ўтган ҳафтада Ясний аэропортида Россиянинг Су-35С кўп нишонли қирувчи самолётлари экипажи тажриба-жанговар навбатчиликка киришган.

Япония вазирлар маҳкамаси бош котиби Ёсихидэ Суганинг сўзларига кўра, Япония томони даъвогарлик қилаётган Итуруп оролида қирувчиларнинг жойлаштирилишига қарши протест Россия Ташқи ишлар вазирлигига 3 август куни юборилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Япония телефонлар туфайли Россияга протест билдирганди.

Top