Жамият | 09:38 / 06.08.2018
13032
1 дақиқада ўқилади

Чорбоғда учқўрғонлик аёл танишини пичоқлади

Иллюстратив фото

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида пичоқбозлик юз берди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

Маълум бўлишича, 4 август куни Наманган вилояти Учқўрғон туманида яшовчи З.Е. исмли аёл маст ҳолда Чорбоғ қўрғони “Бештут” МФЙ Бештут кўчасида ўзаро жанжал оқибатида таниши Тошкент шаҳар Яккасарой туманида яшовчи Н.А.га пичоқ билан жароҳат етказган. 

Натижада Н.А. касалхонага ётқизилиб, З.Е. қўлга олинган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид