Guardian: бин Лодиннинг ўғли 11 сентябрь терактлари ижрочисининг қизига уйланди
«Ал-Қоида» террорчилик гуруҳининг асосчиси ва етакчиси Усама бин Лодиннинг ўғли - Ҳамза - Муҳаммад Атта - 11 сентябрь куни Нью-Йоркда теракт содир этган жангарилар етакчисининг қизига уйланди. Бу ҳақда The Guardian газетаси махсус интервью давомида унинг оила аъзолари томонидан берилган баёнотга асосан хабар қилмоқда.
Никоҳ ҳақидаги хабарни Усама бин Лодиннинг укалари - Аҳмад ва Ҳасан Ал-Аттас тасдиқлаган. Уларнинг фикрича, Ҳамза «Ал-Қоида»да юқори лавозимни эгаллаган ва АҚШнинг Покистондаги амалиёти вақтида отиб ўлдирилган отасининг ўлими учун қасд олишни режалаштирган.
Ҳамза бин Лодин - Покистон ҳарбий базаси яқинида, Абботтободда Усама бин Лодин билан бирга яшаган ва ҳужумда омон қолган уч нафар хотини - Хайрия Сабарнинг ўғли. Ҳамза бин Лодин «Ал-Қоида» террорчилик гуруҳининг ҳозирги раҳбари Айман Ал-Завоҳирийнинг ўринбосари деб ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Усама бин Лодиннинг онаси биринчи маротаба интервью берганди.
Мавзуга оид
16:52 / 28.08.2024
Буркина-Фасода ҳарбийлар учун хандақ қазиётган одамларга ҳужум қилинди
22:50 / 15.02.2023
«Ал-Қоида»нинг янги раҳбари боши учун 10 миллион доллар мукофот ваъда қилинди
20:48 / 04.08.2022
Завоҳирийнинг ўлдирилиши: «Ал-Қоида» таҳдиди энди барҳам топадими?
08:12 / 02.08.2022