Россиялик журналист Максим Шевченконинг маълум қилишича, Марказий Африка Республикасида (МАР) ўлдирилган журналист Орхан Жамол иши бўйича гувоҳлик беришга тайёр. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.

Шевченконинг сўзларига кўра, у терговчиларни уни ҳам сўроқ қилишларини хоҳлайди. Унинг қўшимча қилишича, содир бўлган воқеага ойдинлик киритиш имконига эга бўлган гувоҳлар бор.

«У (Жамол) кетишидан аввал бу сафари ҳақида мен билан батафсил гаплашганди», - деди Шевченко. 

Унинг қўшимча қилишича, ҳамкасбини сафардан воз кечишга ишонтирмоқчи бўлган, бироқ Жамол пулга муҳтож бўлгани сабабли учиб кетган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия ТИВ ўлдирилган журналистлар бўйича баёнот берганди.