Венесуэла Матбуот ходимлари миллий уюшмасининг хабар беришича, 11 нафар оммавий ахборот воситалари ходими мамлакат президенти Николас Мадурога уюштирилган суиқасд туфайли қўлга олинган. Бу ҳақда ташкилотнинг твиттердаги саҳифасида хабар берилди.
Таъкидланишича, қўлга олинганлар орасида Венесуэла, Аргентина ва Испания нашрлари ходимлари бор.
«11 нафар журналист ва оммавий ахборот воситалари ходими асоссиз равишда қўлга олинди, яна бир нечтаси калтакланди ёки тунаб кетилди», - дейилади идора баёнотида.
Шунингдек, қайд этилишича, уюшма бу каби хатти-ҳаракатларни қабул қилмайди ва ахборот олиш ҳуқуқининг бузилиши учун масъул бўлганлар жазоланишини талаб қилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мексика собиқ президенти Мадурога қилинган суиқасднинг ҳақиқийлигини исботлашни талаб қилганди.

















