Душанба кунидан АҚШ Эронга қарши кенг кўламли санкцияларни қайта тиклади, улар Эрон ядро дастури бўйича Қўшма кенг кўламли ҳаракатлар режасига эришилгани туфайли аввал тўхтатиб қўйилганди. АҚШ президенти Дональд Трамп май ойи бошларида Вашингтон Эрон билан ядро дастури бўйича келишувдан чиқиши ҳақида эълон қилди. У Теҳронга қарши барча санкциялар, шу жумладан, иккиламчи, яъни Эрон билан бизнес юритадиган бошқа мамлакатларга нисбатан ҳам санкциялар тикланиши ҳақида хабар берди.
«Эронда шундоқ ҳам чекланган фаолиятимизни жорий этилган санкцияларга мувофиқ тўхтатдик. Биз сиёсий воқеаларни, айниқса, ядро битими бўйича ўзгаришларни диққат билан кузатиб борамиз», - дейилади Daimler’нинг баёнотида.
Шунингдек, баёнотда айтилишича, «Эрон иқтисодиёти ва автомобиль бозорлари кутилганидан анча заифлашди».











