Грузия собиқ президенти Михаил Саакашвили 2008 йил воқеаларидан сўнг Москва ва Тбилиси ўртасидаги муносабатлар ҳақида фикр билдирди. Россия, унинг фикрига кўра, урушда ҳеч қандай ғалаба қозонмади, балки фақат обрўсига зарар етди ҳамда инсоний йўқотишларга учради. Бу ҳақда у «Новая газета»га берган интервьюсида айтиб ўтди.
Журналистнинг можарода ким ғалаба қозонгани ҳақидаги саволига Саакашвили жавоб бермади. «Бу ҳали ҳам ривожланиб бораётган вазият», - дея аниқлик киритди у. Грузия собиқ етакчисининг қўшимча қилишича, 2008 йилда Россия унинг ҳукумати ва сиёсатини ўзгартиришга эриша олмади, бироқ қисман 2012 йилда буни уддалади.
«Улар [Москва] россиялик олигарх, «Газпром»нинг энг йирик хусусий акциядори Иванишвилининг (Саакашвилидан кейинги Грузия президенти - таҳ.) ёрдами билан Тбилисида кун тартибини ўзгартиришга муваффақ бўлди. Бу ўша урушдаги Путиннинг биринчи ғалабаси эди», - дея таъкидлаб ўтди у.
6 август куни Саакашвили Россияни 2008 йилда бостириб кирганликда айблади. Унинг сўзларига кўра, можаро бошланишидан анча олдин Жанубий Осетия ҳудудида мунтазам рус қўшинлари бўлган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2007 йилда АҚШ Давлат департаменти Россияга Саакашвили бўйича ваъда бергани хабар қилинганди.

















