12:49 / 08.08.2018
29011

Ўзбекистон профессионал бокс федерациясига янги раҳбар сайланди

Ўзбекистон Профессионал бокс федерациясининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди. Ушбу йиғилишда Миллий олимпия қўмитаси мутасаддилари, Ўзбекистон Профессионал бокс федерацияси раиси вазифасини в.б,  федерация аъзолари, спортчилар ва мураббийлар иштирок этишди. 

Тадбирда Ўзбекистон Профессионал бокс федерациясининг фаолияти, шу кунга қадар бажарилган ишлари ва келгуси йилда ташкиллаштирилиши режалаштирилаётган мусобақалар тўғрисида ҳисобот берилди ва Миллий олимпия қўмитаси президенти маслаҳатчиси Комилжон Худойберганов, Ўзбекистон Профессионал бокс федерацияси раиси ва раиснинг биринчи ўринбосари лавозимига номзодларни тақдим этди. Ушбу номзодлар якунда бир овоздан сайландилар.

Исроил Юнусов

Шунингдек, Миллий олимпия қўмитаси бош котиби Жасур Матчанов келажакда ўзбек профессионал боксини ҳам жаҳон даражасига чиқариш керак эканлиги ҳамда биргаликда истиқболли ишларни амалга ошириш лозимлигини таъкидлади. Ўзбекистон Профессионал бокс федерацияси иш фаолиятини янада жонлантириш мақсадида, федерация раислигига “Real haus” компанияси раҳбари Исроил Юнусов, раис биринчи ўринбосари этиб Абдуллоҳ Сагдиев, Владимир Шин эса раис ўринбосари лавозимига сайланди.

Top