Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Башар Асаднинг турмуш ўртоғи онкологик касаллик билан шифохонага жойланди
Сурия президентининг турмуш ўртоғи Асма Асад Дамашқда кўкрак безидаги хавфли ўсимта сабаб шифохонага жойланди. Бу ҳақида маҳаллий САНА агентлиги хабар берди.
Манбага кўра, ўсимта эрта босқичда аниқланган.
Сурия Араб Республикаси Президент маъмурияти Facebook'даги саҳифаси орқали биринчи рақамли хонимга тезда соғайиб кетишга доир тилак билдирилган. Хабардаги суратда Башар Асад шифохона палатасида турмуш ўртоғи билан акс эттирилган.
Асма Асад 1975 йилда Лондонда туғилган. У Суриядан ташқари Буюк Британия фуқароси ҳамдир. Асма Лондон университетини аъло баҳоларга тугатган, кейин АҚШ ва Европанинг йирик банкларида фаолият юритган.
2000 йилнинг охирида у Башар Асадга турмушга чиққан. Жуфтликнинг уч нафар фарзанди (икки ўғил ва бир қиз) бор.
Мавзуга оид
18:36 / 11.06.2026
Президент онкологик ва гематологик ёрдам тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар билан танишди
08:33 / 02.06.2026
Венада Асад даври генерали устидан суд бошланди
21:00 / 27.04.2026
Олимлар юрак саратонининг кам учраши сабабини аниқлади
16:03 / 04.03.2026