Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида соғлиқни сақлаш вазирининг “Руҳий ҳолат бузилишини ва хулқ-атвор бузилишини ташхис қилиш ва даволаш бўйича хусусий тиббиёт ташкилотлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар рўйхатини тасдиқлаш ҳақида”ги буйруғи лойиҳаси эълон қилинди.

Ҳужжат билан Руҳий ҳолат бузилишини ва хулқ атвор бузилишини ташхис қилиш ва даволаш бўйича хусусий тиббиёт ташкилотлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар рўйхати тасдиқланиши мумкин.

Рўйхат:

1.  (F00-F09) органик, шу жумладан симптоматик руҳий бузилишларда тиббий хизматлар кўрсатиш;
2.  (F20-F29) шизофрения, шизотипик ва васваса бузилишларида тиббий хизматлар кўрсатиш;
3.  (F30-F39) аффектив бузилишларда тиббий хизматлар кўрсатиш;
4.  (F40-F48) стрессга боғлиқ невротик ва соматоформ бузилишларида тиббий хизматлар кўрсатиш;
5.  (F50-F59) физиологик бузилишлар ва жисмоний омиллар билан боғлиқ бўлган хулқ-атвор синдромларида тиббий хизматлар кўрсатиш;
6.  (F60-F69) етуклик ёшдаги шахс ва ва хулқ-атвор бузилишларида тиббий хизматлар кўрсатиш;
7.  (F70-F79) ақл заифлигида тиббий хизматлар кўрсатиш;
8.  (F80-F89) психологик (руҳий) ривожланишнинг бузилишларида тиббий хизматлар кўрсатиш;
9.  (F90-F98) одатда болалик ва ўсмирлик ёшида бошланадиган эмоционал ва хулқ-атвор бузилишларида тиббий хизматлар кўрсатиш.