Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
"Бавария" "Айнтрахт" дарвозасига жавобсиз 5та гол уриб, Германия Суперкубогини қўлга киритди
Фото: Бавария
"Бавария" Германия Суперкубоги учун баҳсда "Айнтрахт" устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди. "Коммерцбанк-Арена" стадионида кечган ўйин "Бавария"нинг 5:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Жамоа ҳужумчиси Роберт Левандовски ҳет-трик қайд этган бўлса, Коман ҳамда Алькантара 1тадан гол уришга муваффақ бўлди.
"Бавария" ўз тарихида 7-маротаба Германия Суперкубогини қўлга киритмоқда. Клуб энг яқин таъқибчиси "Боруссия Дортмунд"дан 2та соврин кўп қўлга киритган ҳолда, етакчилик қилмоқда.
Айнтрахт Ф – Бавария 0:5 (0:2, 0:3)
Голлар: 0:1 – 21 Левандовски, 0:2 – 26 Левандовски, 0:3 – 54 Левандовски, 0:4 – 63 Коман, 0:5 – 85 Алькантара.
Айнтрахт Ф – Реннов, Сальседо, Виллемс, да Кошта, Абраам, де Гузман (Ребич, 64), Хасебе, Гачинович, Торро, Фабиан (Блум, 64), Аллер (Йович, 76).
Бавария – Нойер, Зюле, Алаба, Киммих, Хуммельс, Роббен (Коман, 58), Алькантара, Мартинес, Рибери, Мюллер (Горетцка, 64), Левандовски (Вагнер, 72).
Огоҳлантиришлар: Хуммельс (45), Абраам (70).
Мавзуга оид
07:03 / 07.05.2026
«ПСЖ» қаторасига иккинчи йил финалга чиқди
22:20 / 29.04.2026
ПСЖ ва «Бавария» футбол шаъни учун жанг қилиб, биргаликда ғолиб бўлишди
14:07 / 29.04.2026
Финалдан олдинги финал. «ПСЖ» ва «Бавария» тарихий ўйин ўтказди
23:03 / 19.04.2026