Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сирдарёда “Кобальт”нинг “МАN” орқа қисмига урилиши натижасида 2 киши ҳалок бўлди
Сирдарё вилоятининг Сардоба туманида мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилмоқда.
11 август куни Жиззах шаҳар “Ўратепа” МФЙда яшаган И.Э. ўзининг “Кобальт” русумли автомашинасини “Отаюрт” МФЙ ҳудудидан ўтувчи М-39 автомобиль йўлининг 937-км.да ҳайдаб кетаётиб, ўзидан олдинда ҳаракатланиб кетаётган В.И. бошқарувидаги “MAN” русумли юк автомашинасининг орқа қисмига урилиб йўл-транспорт ҳодисасини содир этган.
Натижада “Кобальт” автомашинаси ҳайдовчиси, И.Э. жароҳат олиб воқеа жойида ҳалок бўлган. Унинг 3 нафар йўловчилари касалхонага ётқизилган аммо кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай улардан бири Жиззах шаҳрида яшаган Ш.М. вафот этган.
Мавзуга оид
09:00 / 05.07.2026
Мундиалдаги дебютга расмий баҳо, қимматлаётган бензин ва ўпирилган дамба — ҳафта дайжести
00:19 / 05.07.2026
Сирдарёдаги ҳар иккинчи балиқ танасида микропластик борлиги аниқланди
13:12 / 04.07.2026
“Malibu болани 100 метргача судраб кетган” – Андижондаги мудҳиш ҳодиса тафсилотлари
10:30 / 04.07.2026