Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой АҚШнинг янги мудофаа бюджетидан норози
Хитой томони АҚШнинг янги мудофаани бюджетидан норози эканлигини билдирди, унда Пекинга қарши «салбий жиҳатлар» мавжуд. Бу ҳақда мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги веб-сайтида маълум қилинди.
Хитой ташқи сиёсат идораси вакили Лу Каннинг сўзларига кўра, Хитой ушбу масала бўйича Америка томонига бир неча бор ўз позициясини билдирган. Идорадан таъкидлашларича, Хитойга қарши қаратилган ҳужжатнинг «салбий мазмуни» қабул қилинмайди.
«АҚШ Хитойнинг норозилигига эътибор бермай, 2019 молиявий йил учун мудофаа бюджетини қабул қилди ва имзолади. Биз бунга қатъий норозилик билдирамиз», - дея маълум қилди Лу Кан.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп АҚШнинг 716 миллиард долларлик ҳарбий бюджетини имзолаганди. Унга кўра, АҚШ ҳарбий хизматчилари сони 15600 кишига ошади.
Мавзуга оид
22:01 / 23.05.2026
Шавкат Мирзиёев Си Жингпингга ҳамдардлик билдирди
12:04 / 23.05.2026
Хитойда кўмир конидаги портлаш оқибатида камида 90 киши ҳалок бўлди
10:04 / 23.05.2026
АҚШ Миллий разведкаси раҳбари истеъфога чиқди
23:05 / 22.05.2026