Light | 15:16 / 14.08.2018
113480
3 дақиқада ўқилади

Математика олами ҳақида қизиқарли маълумотлар

Математика — кичик ёшимиздан танишишни бошлайдиган кенг илм. Шу сабаб унинг биринчи синфдан дарс сифатида ўқитилиши бежиз эмас. Ахир умумий математик билимларсиз замонавий дунёда жудаям ночор бўлиб қолардик. Худди илмлар қироличасисиз кимё, физика, тиббиёт ва бошқа кўплаб фанлар мавжуд бўлмагани каби. Келинг, математика тўғрисидаги қизиқарли маълумотлар билан танишамиз.

Фото: Pixabay

Тарихдаги биринчи математик аёл александриялик Гипатия бўлган.

«Тенг» белгиси XVI асрда, манфий сонлар эса фақат XIX асрга келиб илк марта қўлланилган.

Бирдан юзгача бўлган жами сонлар йиғиндиси 5050 га тенг.

Лаҳза нима? Бу бор-йўғи ибора эмас, 0,01 сонияга тенг бўлган вақт ўлчов бирлиги экан.

Тайвань оролида тўрт сонидан жуда қўрқишади, чунки у маҳаллий аҳоли учун ўлимни англатади. Бу ҳолат шу даражага етганки, баъзи уйларда тўртинчи қават ва мана шундай рақамли хонадонлар йўқ.

Фото: Pixabay

Рақамлар тўғрисидаги қизиқ фактлар

Математика фанлари етук профессори Стивен Хокинг шу даражада истеъдодли эдики, барча материалларни ўзи мустақил ўрганган. Унинг сўзларига кўра, математика фанини мактабдагина ўргатишган.

Россия империясида давлат томонидан қўйилган тақиқ сабаб аёллар илмий фаолият билан шуғуллана олишмаган.

Шуниси қизиқки, Рим империясида ноль рақами мавжудлиги ҳақида билишмаган. Бу рақамсиз математика маъносиз экани ҳисобга олиниб, ривожланган цивилизациялардан бири бўлишларига қарамай, ҳисобни бир рақамисиз бир амаллаб юритишган.

Бир куни Жорж Данцинг университет талабаси бўлган вақтида дарсга кеч қолди ва доскада тушунарсиз тенгламаларни кўрди. У вазифани уй иши сифатида қабул қилди, қийинчилик билан бўлса-да, уларни ечди. Келаси куни у дунёдаги ҳеч бир профессор ечимини топа олмаган ғаройиб масалалар экани маълум бўлди.

XX асрнинг бошига қадар математика бўйича барча билим ва ҳисоблар 80 та катта бўлмаган нашрларга сиғар эди. Ўша пайтдан бери соҳа шу қадар кенгайдики, математика асосларини 800 та китобга жойлаштириш имконсиз бўларди.

Мавзуга оид