
Смартфонлар бугунга келиб ноёб ва ҳашаматли қурилма бўлмай қолди. Вақт ўтган сари ишга оид ва шахсий ёзишмалар кўп ҳолларда ақлли телефонларга мўлжалланган турли хил мессенжерлар ва иловалар орқали олиб борилмоқда.
Ҳар доим ҳам ўзингиз билан бирга фотокамера, мусиқа плеери, диктофон, ўйин приставкаси ва Интернетдан фойдаланиш учун планшет олиб юра олмайсиз, аммо смартфон юқоридаги барча заруриятларни бир ўзи ҳал қилиши мумкин.
Ҳозирда, агар жаҳон бозоридаги ҳолатга назар ташлайдиган бўлсак, тақдим қилинаётган моделлар орасида асосан бюджет сегментдаги смартфонлар сотуви анча чаққон. Бунинг сабаби эса одамларга ҳар куни зарур бўладиган рақамли функциялар мажмуаси ҳамёнбоп нархларда таклиф этилишидадир. Албатта, тажрибали фотографни бюджет смартфон камерасидаги параметрлар қониқтирмаслиги мумкин, аммо шу билан бир вақтда, қиммат флагман камерасини ҳам профессионал камера билан қиёслаб бўлмайди. Бошқа хусусиятлар билан ҳам ҳолат айни шундай. Бундан шундай хулоса келиб чиқадики, оддий фойдаланувчи ўзи учун ҳамёнбоп бўлган смартфон сотиб олгани фойдалироқ, чунки флагман аппарат имкониятлари унга ҳар доим керак бўлмаслиги мумкин.
Ҳамёнбоп смартфонлар тури биз кутгандан анча кўп. Дунёдаги деярли барча брендлар арзонроқ моделларни таклиф қилгани боис, харидор ҳамиша ўзига қайси қурилмани танлаганим афзалроқ деган саволни бераверади. Нега айнан Meizu смартфонларига эътибор қаратиш муҳим эканлигига бир нечта далил келтирмоқчимиз.
Айни пайтда Meizu M5S, Meizu M6, Meizu M6s ва Meizu M6 Note смартфонлари Ўзбекистон бозорида тақдим этилган. Уларнинг ҳар бирига ўзида Android ва iOS платформаларининг энг яхши хусусиятларини жамлаган ва ўзининг тезлиги ҳамда қулайликлари билан кўпчиликка маълум бўлган Flyme интерфейси ўрнатилган.
Ушбу моделларнинг параметрларини қисқача қиёслаймиз.

М5s - бу ҳар томонлама қулай ҳамёнбоп смартфон. Қурилманинг ажойиб параметрлари HD форматда видео кўришингизга, ўйинлар ва фойдали иловалар юклашингизга ёрдам берса, хотира ҳажми ўзингизнинг севимли қайдларингизни ва расмларингизни телефонда сақлаш имкониятини тақдим этади. Мустаҳкам алюминий корпус эса ҳаётимизда ҳар куни бехосдан рўй берадиган кичик шикастлардан ҳимоя қилади. Хуллас, буларнинг ҳаммасини жуда қулай нархларда сотиб олишингиз мумкин. Мана энди ўзингиз хулоса чиқариб олаверинг. Бир сўз билан айтганда, сиз ашаддий ўйин ёки профессионал фото ва видеотасвир ишқибози бўлмасангиз, бу сиз ва ҳамёнингиз учун энг мос келадиган модел.
















