Фото: MEIZU

MEIZU бренди ТТEC компанияси билан ҳамкорликда ўз мижозларига янги сюрприз тайёрлади.

Ҳозирги кунда смартфонсиз юриш қўлсиз юргандай гап. Яқинларимизга қўнғироқ қилиб чиқишимиз, танишларга хат йўллаш, суратга олиб, уни хориждаги дўстларга юбориш, хотира учун расмларга тушиш керак. Яхши камера ва қувватли дастурга эга бўлмаган телефонсиз буларни қандай уддалайсиз?

MEIZU бу амаллар учун юқори даражали, аъло техник параметрлар, ажойиб дизайн ва ҳамёнбоп нархга эга бўлган 15|15 Plus моделларини сизга таклиф этади.

Фото: MEIZU

МEIZU 15|15 Plus моделларининг техник хусусиятлари ҳақида батафсил:

  • Super АМОLED дисплей: 5,46” (1920х1080) / 5,95” (2560х1440).
  • оператив хотира: 4 ГБ / 6 ГБ
  • ички хотира: 64 ГБ;
  • процессор частотаси: 8х2,2 ГГц / 8х2,3 ГГц;
  • аккумулятор: 3 000 мАс / 3 500 мАс;
  • асосий камера: аниқлиги 12 Мп+20 Мп жуфт сенсор, 1/2,3 матрицали ва f/1.8 апертурали, икки хил рангдаги ҳалқали чақноқ (6 та ёруғлик диодлари), такомиллашган тунги суратга олиш функцияси, уч каррали зум ва оптик стабилизация билан кучайтирилган.
  • Олд камера: f/2.0 апертурали ва юзни тезкор таниш имкониятига эга 20 мегапикселли камера
Фото: MEIZU

Эффектли видео ишламоқчимисиз? Созланган Slow Motion режимида тасвирга олинг ва видеони ҳақиқий кинематографик клипга айлантиринг!

Совға нима экан деб қизиқяпсизми? Унда эшитинг. Ишлар билан кўчада юрганингизда сизга панд бериши мумкин бўлган нарса нима? Албатта, бу телефон зарядининг тугаб қолишидир, тўғрими?

Шу вазиятда сизни инсониятнинг буюк кашфиёти - ташқи аккумулятор қутқаради.

МEIZU 15|15 Plus моделларини харид қилсангиз, сизга ТТEC компаниясидан телефонни уч марта зарядлай оладиган 10 000 мАс сиғимли ташқи аккумулятор совға қилинади.