Жаҳон | 16:46 / 15.08.2018
14147
2 дақиқада ўқилади

Россия ТИВ: АҚШ супермен ролини эплай олмади

Фото: РИА Новости / Виталий Невар

Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарованинг «БалтАртек» халқаро таълим форуми иштирокчилари билан бўлиб ўтган учрашувда маълум қилишича, АҚШ ўзининг алоҳида, муҳим давлат саналиши ҳақида эълон қилиб, суперменнинг ролини эплай олмади. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар берди.

«Қўшма Штатларнинг алоҳида, муҳим давлат саналашига доир концепция ўйлаб топилганди... Аммо агар АҚШ барқарорлик олиб келиши, барқарорликни тартибга солиши мумкин бўлганида, унда кўпчилик бу концепцияни қабул қилган бўларди. Суперменнинг ролини АҚШ эплай олмади», - дея айтиб ўтди Захарова. 

У можаролар сони кўпайиб бораётганини, улар глобал миқёсга эга бўлишни бошлагани ҳақида таъкидлаб ўтди.

Унинг сўзларига кўра, АҚШ ўзининг алоҳида ролини эълон қилган давлат олдида турган вазифаларни амалга ошира олмади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 3 давлат ўртасида «тасодифий» ядро уруши юз бериши тахмин қилинганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид