Чилидаги Уило-Уило биологик қўриқхонасида жойлашган Montana Magica Lodge меҳмонхонаси ажойиб манзараси билан ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларини ўзига жалб этади. У ташқаридан ўт-ўланлар билан қопланган ва лава ўрнига сув отувчи вулқонни эслатади.
Ташриф буюрувчилар ичкарига осма кўприк орқали киришади, айрим деразалардан эса Мочо-Чошу-Энко вулқони кўриниб туради. Икки кишилик хонани бир суткага олиш икки юз доллар атрофида туради. Меҳмонларга ёпиқ бассейн, SPA ва соғломлаштириш марказлари, бепул Wi-Fi таклиф этилади.
Инстаграмга меҳмонхона тасвирланган кўплаб суратлар жойлаштирилган.



















