Ҳукумат қоракўлчилик соҳаси бўйича қарор қабул қилди
Вазирлар Маҳкамасининг “Қоракўлчилик билан шуғулланадиган субъектлар томонидан етиштирилган қўй териси, қоракўл териси ва жунни харид қилиш, сақлаш ҳамда қайта ишлаш ташкилотларига етказиб бериш тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Ҳужжатда таъкидланишича, қуйидагилар қоракўлчилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш, уларни харид қилиш, сақлаш ва қайта ишлаш корхоналарига етказиб беришга ўзининг салбий таъсирини кўрсатмоқда:
биринчидан, қоракўлчилик билан шуғулланадиган субъектларни аксарияти узоқ чўл ҳудудларида жойлашганлиги ва унинг ўзига хос хусусиятларининг инобатга олинмаганлиги;
иккинчидан, асосий озуқа базаси табиий яйловлар бўлиб, яйловлар ҳосилдорлиги бевосита йилнинг келишига ва ёғингарчиликнинг миқдорига боғлиқлиги;
учинчидан, табиат инжиқликлари, ёғингарчиликлар кам бўлган ва қиш даврида совуқ об-ҳавонинг узоқ давом этиши натижасида чорва молларини нобуд бўлишини олдини олиш мақсадида узоқ чўл ҳудудларида жойлашган қоракўлчиликка ихтисослашган субъектларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларга омихта ем, арпа дони, пахта шроти, пахта шелухаси ва бошқа зарурий ресурсларни етказиб бериш тизимининг йўқлиги;
тўртинчидан, асосий подадан яроқсизга чиқарилган қари она (совлиқ) қўйларни гўшт учун боқиш ва экспортбоп қоракўл тери етиштириш тизимининг жорий этилмаганлиги;
бешинчидан, етиштирилган қоракўлчилик маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналарига етказиб бериш ишларининг ўз ҳолига ташлаб қўйилганлиги.
Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Республика “Қоракўлчилик” уюшмасининг қоракўлчилик билан шуғулланадиган субъектлар томонидан етиштирилган қўй териси, қоракўл териси ва жунни ҳудудий “Қоракўл” уюшмаларининг “Қоракўлчилик” марказлари томонидан қоракўл териси ва жунни харид қилиш, сақлаш ҳамда қайта ишлаш ташкилотларига шартнома асосида етказиб бериш тизимини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқулланди.
Қоракўлчилик билан шуғулланадиган субъектлар томонидан етиштирилган қўй териси, қоракўл териси ва жунни харид қилиш, шунингдек, уларга озуқа мақсадлари учун омихта ем, арпа дони, пахта шроти ва шелухасини сотиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.
Бухоро, Қашқадарё, Навоий ва Самарқанд вилоятлари ҳокимликлари Республика “Қоракўлчилик” уюшмаси билан биргаликда: наслчилик қоракўлчилик мақомига эга бўлган жамиятларда келгусида насл олиш учун фойдаланилмайдиган қари она (совлиқ) қўйларни марказлаштирилган ҳолда гўшт учун боқиш ҳамда экспортбоп қоракўл тери ва сифатли гўшт етиштиришни ташкил этилишини;
бўрдоқичилик хўжаликлари (комплекслари)да етиштирилган қоракўл терисининг камида 80 фоизини экспорт қилиш ҳамда гўшт маҳсулотларини шартнома асосида истеъмол бозорларига етказиб берилишини таъминлайдилар.
Мавзуга оид
09:55 / 15.10.2024
Автобус йўлакларида бошқа транспортларнинг ҳаракатланиши устидан назорат кучайтирилди
07:16 / 20.08.2024
Саноатни бошқаришнинг вертикал тизими жорий этилади
07:40 / 17.08.2024
Криптология соҳасида идоралараро эксперт гуруҳи ташкил этилади
07:15 / 24.07.2024