Ўзбекистон ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти Ўзбекистон Республикаси хорижий фуқароларнинг кириши тартибини оптималлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида изоҳ берди.
Ўзбекистон Республикаси президентининг «Ўзбекистон Республикасига хорижий фуқароларнинг кириши тартибини оптималлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018-йил 4-июлдаги 3836-сонли қарорига мувофиқ ва мамлакатга чет эл фуқаролари кириш тартибини такомиллаштириш мақсадида 2018-йил 15-июлдан эътиборан қуйидагилар жорий этилди:
- электрон туристик виза олиш: Ушбу тизим виза расмийлаштиришнинг соддалаштирилган тартибидан фойдаланиши мумкин бўлган 51 давлат фуқароларига нисбатан амал қилади;
- Ўзбекистонга беш кунгача визасиз транзит кириш: Ушбу тартиб 101 давлат фуқароларига нисбатан жорий этилган бўлиб, бунда чет эл фуқаролари Ўзбекистон Республикасининг халқаро аэропортлари орқали транзит билан келаётганлари ва учинчи мамлакатга учиш чиптасига эга бўлишлари лозим. Ушбу амалиёт Ўзбекистоннинг диққатга сазовор жойлари билан танишишни истаган транзит йўловчиларга нисбатан қўлланилади;
- 16 ёшга тўлмаган хорижий фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасига визасиз кириши: Бунда ушбу фуқаролар қонуний вакиллари ҳамроҳлигида бўлишлари ва биометрик ўтиш ҳужжатига эга бўлишлари талаб этилади ва Ўзбекистон ҳудудида ҳамроҳ шахснинг визаси амал қилиш даврида, лекин 90 кундан ортиқ бўлмаган муддатда бўлишлари мумкин.

Соддалаштирилган тартибда ҳамда «e-visa.gov.uz» портали орқали туристик виза расмийлаштириш тартиби қуйидаги давлатлар фуқаролари учун жорий этилган:
1. Албания
2. Америка Қўшма Штатлари
3. Андорра
4. Австралия
5. Австрия
6. Белгия
7. Бирлашган Араб Амирликлари
8. Болгария
9. Босния ва Герцеговина

















