Ҳиндистон собиқ бош вазири Атал Бихари Важпаи 93 ёшида вафот этди. Бу ҳақда The Times of India хабар бермоқда.
Нашр маълумотларига кўра, Важпаи 11 июль куни буйрак ва бронхиал касалликлар билан касалхонага ётқизилган.
Таъкидланишича, Ҳиндистон собиқ бош вазирининг аҳволи касалхонага ётқизилганидан сўнг кескин ёмонлашган.
Ҳиндистоннинг ҳозирги бош вазири Нарендра Моди твиттерда Важпаи ўлимига ўз муносабатини билдирди.
Унинг сўзларига кўра, Важпаининг ўлими «бутун бошли даврнинг охирини белгилайди».
Атал Бихари Важпаи Ҳиндистон ҳукуматини икки марта - 1996 май-июнь ойларида, шунингдек, 1998 йил мартидан 2004 йил майига қадар бошқарган.












