Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
КХДР собиқ мудофаа вазири вафот этди
Шимолий Кореянинг собиқ мудофаа вазири ва Корея Меҳнат партияси марказий қўмитаси аъзоси Ким Ёнг Чхун 82 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Корея Марказий телеграф агентлиги маълум қилди.
Агентликнинг таъзияномасида айтилишича, у КХДР армиясининг ривожланишига катта ҳисса қўшган. Хабар муаллифларининг таъкидлашича, унинг партия, инқилоб, ватан ва халқ олдидаги хизматлари «тарихда абадий улуғланади».
Шунингдек, Ким Ён Чхун турли вақтларда КХДР парламенти депутати, Шимолий Корея армиясининг маршали ва Мудофаа вазирлигининг бош маслаҳатчиси бўлган.
Мудофаа вазири сифатида 2009 йилдан 2012 йилгача ишлаган.
Агентлик вазирнинг ўлими сабаблари ҳақида батафсил маълумот бермаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жанубий Корея раҳбари КХДР бўйича ваъда берганди.
Мавзуга оид
10:35 / 08.07.2026
Германия мудофаа учун рекорд маблағ ажратади
08:45 / 07.07.2026
Дунёнинг энг илғор 7 та ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими
20:30 / 28.06.2026
Қозоғистон қуролли кучлари юқори даражадаги жанговар шайлик ҳолатига келтирилади
20:27 / 09.06.2026