Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жиззахда мудҳиш ЙТҲ: 4 киши ҳалок бўлди
Иллюстратив фото
Шу йил 17 август куни Жиззах вилоятида мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилди.
Қайд этилишича, Ғаллаорол туманида яшаган И.А. маст ҳолда “Нексия” русумли автомашинасини туман ҳудудидан ўтувчи “Тошкент-Термиз” автомобиль йўлининг 1012-км.да ҳайдаб кетаётиб, ўзидан олдинда ҳаракатланиб кетаётган И.Р. бошқарувидаги “DAF” русумли юк автомашинасининг орқа томонига урилиб йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.
Натижада ҳайдовчи И.А. ва унинг 3 нафар йўловчиси тан жароҳати олиб воқеа жойида вафот этган, яна бир йўловчи эса касалхонага ётқизилган.
Мавзуга оид
08:53 / 17.04.2026
Жиззахда ФВБ мансабдори пора олаётганда ушланди
19:00 / 16.04.2026
“Бир жойингга тиқиб қўяман ҳозир” — Тошкентда қоидабузар ҳайдовчи бошқа ҳайдовчига таҳдид қилди
18:42 / 13.04.2026
Ўзбекистонда 3 ойда ЙТҲ оқибатида 346 киши ҳалок бўлди – ИИВ
14:21 / 08.04.2026