Жаҳон | 07:57 / 20.08.2018
15504
2 дақиқада ўқилади

Ким Чен Ин «мўъжизалар тарихи» ҳақида гапириб берди

Фото: REUTERS

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Иннинг маълум қилишича, КХДР аҳолиси ташқаридан ўтказилаётган босимга бардош бермоқда. Бу ҳақда давлат раҳбари Самчжиён уездидаги қурилиш участкасига ташриф буюрган пайтда хабар берди, деб ёзмоқда Корея Марказий телеграф агентлиги.

«Ҳозирда бизнинг социализмнинг тараққиёти йўлида душман кучлари санкциялари ва босими туфайли жиддий тўсиқлар пайдо бўлмоқда, лекин партия чақириғи билан юзага келган халқнинг кўтаринки кайфияти, одамларнинг қайноқ ғайрати туфайли энг қийин ва оғир шароитларда мўъжизалар тарихи ёзилади», - дея ҳисоблайди у.

Унинг сўзларига кўра, қатор мамлакатлар чеклов чоралари орқали «КХДРнинг тараққиёт йўлида турли қийинчиликлар келтириб чиқармоқда».

КХДРга қарши халқаро санкциялар илк бор 2006 йилда БМТ даражасида жорий этилди. 2016 йилда АҚШ Пхеньян билан ҳамкорлик қилган ҳар қандай шахслар ёки компаниялар қамраб олинувчи энг жиддий чекловларни ўрнатди. Америка томонининг маълум қилишича, КХДРнинг тўлиқ ядровий қуролсизланишидан сўнг санкциялар бекор қилинади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ КХДРда Трампни «жасур қарорлар» қабул қилишга чақиришганди

Мавзуга оид