Фан-техника | 16:53 / 20.08.2018
13220
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда робот-полициячилар пайдо бўлиши мумкин

Фото: РБК

Россиянинг Promobot сервис роботлари ишлаб чиқарувчиси робот-полициячини яратди, у 2019-2020 йилларда Осиёда, шу жумладан, Ўзбекистон ва Жанубий Кореяда хизматга қабул қилиниши мумкин. Бу ҳақда РИА Новости компаниянинг ривожлантириш бўйича директори Олег Кивокурцевга асосан хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, 2018 йилнинг июль ойида робот-полициячи Қозоғистон ички ишлар департаментига хизматга кирган. «Биз ушбу лойиҳани бошқа мамлакатларга ҳам кенгайтиришни режалаштирмоқдамиз. Ўзбекистон ва Яқин Шарқдан бир нечта мурожаатлар бор, эҳтимол, робот-полициячилар Осиёда ҳам пайдо бўлар, сабаби Жанубий Кореяда бундай талаб мавжуд», - дея хабар берди у.

Кивокурцевнинг фикрича, ушбу лойиҳа ХХР учун ҳам қизиқарли бўлиши мумкин. «Бизнинг фикрча, хитойликларда бунга қизиқиш пайдо бўлади, уларнинг катта кузатув дастури, тартиббузарликларнинг олдини олиш бўйича полиция ишининг катта дастури бор. Робот ушбу жараённинг тўлиқ таркибий қисмига айланиши ва Хитойдаги назорат хизматларининг самарадорлигини оширишга қодир. Биз Хитой томони билан бундай музокаралар ўтказмаган бўлсак ҳам, Қозоғистонда синов лойиҳа амалга оширилганидан сўнг, тўлиқ тасаввурга эга бўламиз ҳамда аниқ рақамлар билан полиция», - деди у. 

Унинг қўшимча қилишича, мазкур лойиҳани Осиё мамлакатларида амалга ошириш 2019-2020 йилларга мўлжалланган.

 

Мавзуга оид