Америкалик сенатор Рэнд Пол Марказий разведка бошқармаси собиқ раҳбари Жон Бреннанни Қўшма Штатлар миллий хавфсизлигига таҳдид, деб атади. Бу ҳақда Fox News.
Полнинг фикрича, АҚШ президенти Дональд Трамп томонидан Бреннаннинг махфий маълумотга кириш ҳуқуқини олиб қўйилиши тўғри қарор саналади. Шу туфайли Марказий разведка бошқармаси собиқ директори ҳозирги вақтда хавф туғдирмайди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ МРБнинг 6 нафар собиқ раҳбари Трампга қарши чиққанди.
АҚШ хавфсизлик хизматининг собиқ ходимлари ва Марказий разведка бошқармаси (МРБ)нинг олти нафар собиқ директори Қўшма Штатлар президенти Дональд Трамп танқид остига олинган қўшма хатни имзолаган. Бунга Трампнинг Марказий разведка бошқармаси собиқ директори Жон Бреннан махфий маълумотларига киришни рад этиш тўғрисидаги қарори сабаб бўлди.















