Ўзбекистон | 07:52 / 21.08.2018
20867
2 дақиқада ўқилади

Бош прокуратура МАКнинг Бангкокдаги ходимлари ҳаракатларидан норози бўлиб ёзилган ариза ҳақида маълумот берди

Ўзбекистон транспорт прокуратураси томонидан фуқаро М.Субхановнинг “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАКнинг Бангкок шаҳридаги ходимлари ҳаракатларидан норози бўлиб ёзган аризаси атрофлича ўрганиб чиқилди, деб хабар бермоқда Бош прокуратура матбуот хизмати.

Фуқаро М.Субханов ўз аризасида 2018 йил 11 июль куни “Бангкок-Тошкент” йўналишидаги рейсга рўйхатдан ўтганидан сўнг, учиб кетиш залида у аэропорт ишчилари ва “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАКнинг Бангкок шаҳридаги ходимлари Ф.Султонов ва Ш.Буриходжаевлар томонидан тўхтатилиб, қўл юки рухсат этилган меъёрдан ортиқлиги сабабли қўшимча тўлов амалга ошириш лозимлигини, акс ҳолда уни рейсдан қолдиришликни айтишганлигини, у мажбуран 100 АҚШ доллари тўлаганлигини, ундан қўшимча тўлов ундирилганидан норози эканлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан ўтказилган ўрганишда фуқаро М.Субхановдан ундирилган қўшимча тўлов қонуний ундирилиб, ғазнага кирим қилинганлиги, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАКнинг Бангкок шаҳридаги ходимлари Ф.Султонов ва Ш.Буриходжаевлар томонидан қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўйилмаганлиги аниқланган ва бу ҳақида ариза муаллифига жавоб берилган.

Мавзуга оид