Дунёдаги илк кварц соати ихтирочиси Рене Ле Культр 100 ёшида Швейцарияда вафот этди. Бу ҳақда соатсознинг оиласига иқтибос келтирган ҳолда Arcinfo нашри маълум қилди.
Ле Культр машҳур Jaeger-LeCoultre соатсозлик фирмаси асосчиси набираси бўлган.
Қўлга тақилувчи кварц соатларининг илк маркаси Beta 1 1967 йилда Швейцария хронометрия жамияти томонидан ўтказилган аниқлик танловида тақдим қилинган.
Ле Культр, шунингдек, Швейцария электроника ва микротехника маркази асосчиларидан бири ҳисобланган.












