Куни кеча, еврокубоклардаги гуруҳ босқичида қатнашадиган жамоаларни аниқлаш учун навбатдаги учрашувлар бўлиб ўтган бўлса, бугундан Европа майдонларида миллий чемпионатларнинг навбатдаги тур ўйинлари бошланади. Эътиборга молик учрашувлар ҳақида қўйида ўқиб олишингиз мумкин.

БАВАРИЯ - ҲОФФЕНҲАЙМ (24 август, 23:30)

Ниҳоят, кучли бешликда сўнгги бўлиб, Германия Бундеслигаси ҳам старт олмоқда. Навбатдаги мавсумни чемпион жамоа очиб беради. Сўнгги олти мавсумда тенгсиз деб топилган «Бавария» энди янги мураббий Нико Ковач қўл остида еттинчи уринишни бошлайди. Рақиб эса, анойи эмас, сўнгги мавсумларда анъанавий равишда юқори ўринлар учун даъвогарлик қилиб келаётган «Ҳоффенҳайм».

Юлиан Нагелсман жамоаси ёзда энг яхши трансфер кампаниясини ўтказди, яъни ўз таркибини деярли сақлаб қолишга эришди. «Ҳоффенҳайм» каби жамоалар учун бу ҳам жуда муваффақиятли ёз ҳисобланади. Яъни, таркибдаги муҳим футболчиларни ва боғламларни сақлаб қолган ҳолда янги мавсумга кириб келишнинг ўзиёқ, жамоанинг ўтган йилгидан кучлироқ бўлишини англатади. «Ҳоффенҳайм» айниқса, мавсумолди йиғинларини кўтаринки руҳда ўтказди - етти ўйинда беш ғалаба ва икки дуранг. Бешала ғалаба ҳам йирик ҳисобда қўлга киритилди. Айниқса, «Ҳеренвен» устидан 8:2 ҳисобидаги ажойиб ғалаба, «Кьево» дарвозасига жавобсиз беш гол, Германия кубоги дастлабки босқичида сафарда «Кайзерлаутерн»ни 6:1 ҳисобида енгиш. Рақиблар у қадар кучли эмасдир, аммо ҳужумдаги сермаҳсул ўйин жамоада ўйинида муаммо йўқлигини кўрсатади.

Ўтган мавсумни «Рапид» сафида ўтказган Жоалинтонга алоҳида эътибор қаратиш мумкин. Ушбу футболчи кубок ўйинида ҳет-трик муаллифи бўлди. Меҳмонларнинг асосий ўйинчилари Крамарич, Хюбнер, Демирбай, Амири, Рупп каби футболчилар жароҳат туфайли  сафдан чиқиб турган пайтда, айнан бразилиялик 22 ёшли ҳужумчи «Бавария» дарвозасига хавф солиши мумкин.

«Бавария» ҳам кубок ўйинида кейинги босқичга ўтди, камтаргина «Дрохтерсен» устидан камтар ғалабага эришди. «Бавария»ни Артуро Видал тарк этган, футболчилардан фақат Давид Алаба, Ҳамес Родригес, ҳамда Серж Гнабрининг майдонга тушиши сўроқ остида.

«Ҳоффенҳайм» «Бавария» учун у қадар ноқулай рақиб ҳисобланмайди, сўнгги 17 ўйинда атиги икки маротаба ғалаба қозонган холос. Шундай бўлса-да, айнан Мюнхендаги сўнгги беш ўйиннинг иккитасида жамоа очко олиб кетганини эътироф этиш керак.

АРСЕНАЛ - ВЕСТ ҲЭМ (25 август, 19:00)