Фан-техника | 15:50 / 24.08.2018
5603
1 дақиқада ўқилади

Microsoft пора бериш ҳолатларида гумонланмоқда

Фото: REUTERS/Lucy Nicholson

АҚШ Адлия вазирлиги ва Қимматли қоғозлар ҳамда биржалар бўйича комиссияси Венгрия ҳукумат муассасаларига Microsoft дастурларни сотишда порахўрлик ва коррупция бўйича ҳолатларни текширувдан ўтказмоқда. Бу ҳақда The Wall Street Journal ёзяпти.

Манбалар сўзига кўра, гап 2013 ва 2014 йилларда Венгриядаги воситачи фирмаларга Word ҳамда Excel дастурларини сотиш масаласи ҳақида кетяпти. Ушбу компаниялар Microsoft дастурий таъминотини чегирма билан сотиб олиб, сўнг уни Венгрия давлат ташкилотларига янада юқори нархларда сотишган.

Таъкидланишича, терговчилар воситачи фирмаларни нархлардаги фарқ расмийларга пора бериш учун ишлатилганида гумонлашмоқда. Айни пайтда Microsoft компанияси ушбу битимларга жалб қилинган ходимларни ишдан бўшатди ва тергов билан ҳамкорлик қилмоқда.

Мавзуга оид