Спорт | 16:10 / 24.08.2018
15001
1 дақиқада ўқилади

Умумтаълим мактаблари учун шахмат дарслиги тасдиқланди

Фото: Getty Images

9 август куни Шавкат Мирзиёевнинг «Ўзбекистон Республикасида шахматни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори эълон қилинди.

Унга кўра, республика умумий ўрта таълим мактабларида босқичма-босқич шахмат фани ўқитилади.

Синов тариқасида 150та умумий ўрта таълим мактабларида шахматга ўқитиш ташкил қилинади.

Халқ таълими вазирлиги ва Шахмат Федерацияси билан ҳамкорликда дарсликни тасдиқлаш бўйича ҳамкорлик олиб борилди.

«Kun.uz» мухбири Шахмат Федерацияси вакили Халқаро пресс клубнинг «Мактаб таълими: ислоҳотларнинг янги босқичидаги муҳим ўзгаришлар ва муаммолар таҳлили» номли сессиясидаги сўзларига асосланиб хабар беришича, Рустам Қосимжоновнинг 2013 йилда чоп этилган мультимедиавий интерактив «Шахмат – сеҳрли олам» китоби шахмат дарслиги деб белгиланди. Унинг умумий ўқув ҳажми 38 соатни ташкил этади.

Шунингдек, шахмат таълимини янада ривожлантириш мақсадида мактаблар электрон доскалар билан жиҳозланади.

Мавзуга оид