15:50 / 27.08.2018
19998

Маккейн Буш ва Обамага ўз дафн маросими бўйича илтимос билан чиққан

Фото: AP

АҚШ сенатори Жон Маккейн Қўшма Штатлар собиқ президентлари - Барак Обама ва Жорж Бушдан ўз дафн маросимида нутқ сўзлашни илтимос қилган. Бу ҳақда CBS News телеканали хабар бермоқда.

Америкалик сенатор Маккейн 25 август куни Аризона штатида 81 ёшида мия саратони туфайли вафот этди. Обама ва Буш Вашингтон кафедрал ибодатхонасидаги дафн маросимида нутқ сўзлайди, дейилади материалда.

Маккейннинг ўлимидан кейин Буш сенаторни «чуқур ишончга эга, ватанпарвар инсон» деб атаган. Ўз навбатида, Барак Обаманинг маълум қилишича, Маккейн жасорат ва қатъийлик кўрсатган.

Associated Press агентлиги маълумотларига кўра, АҚШ вице-президенти Майк Пенc ҳам дафн маросимида қатнашади.

Top