15:00 / 27.08.2018
7663

Осиё ўйинлари. Каратеда яна бир медал нақд

27 август куни Осиё ўйинларида Ўзбекистон карате жамоасининг 4 нафар вакили баҳсларга қўшилди.

Жамоанинг -50 кг вазн тоифасидаги вакили Баҳринисо Бабаева финалга чиқди ва камида кумуш медални нақд қилди.

Бабаева нимчорак финал босқичида филиппинлик Жунна Сукини 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, чорак финалга чиқди.

Фото: Анвар Ильясов
Фото: Анвар Ильясов

Унинг навбатдаги рақиби Бирлашган Араб амирликлари вакили Алажми Ҳавра бўлди ва ўзбекистонлик спортчи ушбу баҳсда яққол устунлик қилди, якуний ҳисоб - 5:1.

Фото: Анвар Ильясов
Фото: Анвар Ильясов
Фото: Анвар Ильясов

Финал йўлланмаси учун жангда Баҳриева таиландлик Раксачарт Павинани мағлубиятга учратди - 1:0.

Фото: Анвар Ильясов
Фото: Анвар Ильясов
Фото: Анвар Ильясов

Энди у олтин медаль учун Хитой Тайпейи вакиласи Шиашуанг Гуга қарши баҳс юритади.

Маълумот учун, Ўзбекистон каратэ жамоаси шу кунгача Осиё ўйинларида 2та медал олган. -60 кг вазн тоифасида иштирок этган Садриддин Сайматов ҳамда -61 кг вазн тоифасида иштирок этган Барно Мирзаева бронза медал совриндорига айланган.

Top