Токиода йўловчиларни ҳайдовчисиз таксида ташиш бўйича илк синовлар бошланди
Япониянинг Hinomaru Kotsu такси компанияси ZMP фирмаси билан биргаликда 27 августда йўловчиларни ҳайдовчисиз автомобилларда ташиш бўйича илк синовларни бошлади.
Машиналар Токионинг Отэмати ва Роппонги туманлари орасида 5,3 кмлик қатъий белгиланган йўналиш бўйича ҳаракатланмоқдалар. Тажриба 8 сентябргача давом этади. Toyota минивэни негизида қурилган ҳайдовчисиз такси кунига у бошдан бу бошга 4 тадан рейс амалга оширади.
Йўл бўйлаб ҳаракат автоматик тартибда амалга оширилади, бироқ рул олдида фавқулодда ҳолатда вазиятга аралашиб, бошқарувни ўзига оладиган ҳайдовчи бўлади. Синовларда йўловчи сифатида иштирок этишни истаганлар июлда тегишли саралашдан ўтишган. Йўл ҳақи 1500 иенни (14 долларни) ташкил қилади.
Hinomaru Kotsu’да таъкидланишича, тажриба биринчи навбатда ҳайдовчилар етишмаслиги муаммосини ҳал қилишга қаратилган. Синовлар муваффақиятли якунланса, ҳайдовчисиз таксилар Токиода 2020 йилги ёзги Олимпиада олдидан ҳаракатлана бошлайди.
Япония ҳукумати 2017 йилда ҳайдовчисиз бошқариш технологиясини ривожлантириш ва экологик тоза машиналарнинг янги авлодини яратиш учун 2,85 трлн иен (25 млрд долар) ажратган. Ҳукумат 2030 йилгача Япония йўлларида ҳар бешинчи машина қисман бўлса ҳам ҳайдовчи иштирокисиз юришига умид қилмоқда.
Мавзуга оид
21:47 / 17.11.2024
Япония қирғоқларида 6,2 магнитудали зилзила содир бўлди
18:48 / 14.11.2024
Subaru космик телескопи ноёб ҳалқасимон галактикани аниқлади
21:18 / 13.11.2024
Японияда сейсмик ёриқлар туфайли ядровий реакторни қайта ишга туширишга рухсат берилмади
19:55 / 11.11.2024