Жамият | 17:29 / 28.08.2018
8774
1 дақиқада ўқилади

Божхона ҳодимлари мурувват уйи тарбияланувчиларини мустақиллик байрами билан табриклашди

Давлат божхона Қўмитаси ходимлари 28 август куни Тошкент шаҳридаги 1-сонли мурувват уйи тарбияланувчилари билан учрашиб, уларни Ватанимиз мустақиллигининг 27 йиллик шодиёнаси билан билан табриклади.

Бугунги кунда мурувват уйида 320 нафар ётоқ ва эмаклаб юрувчи болалар тарбияланмоқда. Муассасанинг жонкуяр тарбиячилари доимий равишда  уларга ғамхўрлик қилишади. 

Қўмита ходимлари томонидан мурувват уйи учун турли жиҳоз, болалар ўйинчоқлари ҳамда ўқув қуроллари тақдим этилди.

Тадбир болаларнинг мустақиллик байрами муносабати билан ёдлаган куй-қўшиқ ва тайёрлаган саҳна кўринишларига уланди.

Ташриф буюрган санъаткорлар томонидан ижро этилган шўх куй-қўшиқлар эса байрам тадбирига янада файз бағишлади.

Мавзуга оид