Light | 11:20 / 28.08.2018
53396
2 дақиқада ўқилади

Кабобларнинг кутилмаган хавфи маълум қилинди

Фото: РИА Новости

Оксфорд университети олимларининг аниқлашича, кўмирда тайёрланган таомларни тез-тез истеъмол қилиш юрак-қон томир касалликларидан эрта ўлим хавфини оширади. Бу ҳақда EurekAlert!’нинг матбуот хабарномасида айтилади.

Тадқиқотда 30-79 ёшдаги 341 730 нафар хитойлик фуқаро иштирок этди. Кўнгиллилар орасида сўровнома ўтказилди, унда улар таомни неча марта тайёрлаши ва бунда қайси ёқилғи ишлатишини маълум қилишди. Олимларни одамлар кўмир, ўтин ва писта кўмир ёқилиши таъсирига қанчалик кўп учраши қизиқтирган. Якуний танловга ҳафтасига бир мартадан кўп таом тайёрлайдиган ва юрак-қон томир касалликлари бўлмаган иштирокчилар киритилган.

Умуман олганда, кўнгиллиларнинг 22,5 фоизи охирги 30 йил давомида таом тайёрлаш учун қаттиқ ёқилғини ишлатган бўлса, 24,6 фоизи 10-29 йил давомида буни қилган, 53 фоиз эса - 10 йилдан кам ёки умуман ҳеч қачон бундан фойдаланмаган. Юрак-қон томир касалликларидан бутун кузатув давомида 8304 нафар иштирокчи вафот этди. Шу билан бирга, кўмирда таом тайёрлашнинг ҳар ўн йиллиги ўлим хавфининг уч фоизга ошиши билан боғлиқ экани аниқланди.

Олимларнинг таъкидлашича, таом тайёрлаш учун электр ёки газдан фойдаланиш юрак-қон томир касалликлари хавфини сезиларли даражада камайтиради.

Мавзуга оид