Жаҳон | 12:26 / 28.08.2018
15188
2 дақиқада ўқилади

Порошенконинг журналистга жавоби ижтимоий тармоқда баҳс-мунозаралар келтириб чиқарди

Украина президенти Пётр Порошенконинг журналист Иван Казора томонидан берилган саволга қўпол жавоби видеога тушиб қолди ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларини ғазаблантирди. Ёзув журналист Андрей Лохматов томонидан фейсбукдаги саҳифада эълон қилинди.

Ёзувдан кўриш мумкинки, журналист Порошенкога Украина президенти Николаевдаги майдон, шаҳар марказий стадиони ва давлат аҳамиятига эга йўлларни реконструкция қилиш учун ажратиш ҳақида ваъда берган бюджет маблағлари борасида савол беришга уринган.

Аммо Порошенко микрофонни кескин ушлаб, қўли билан ёпиб қўйган ва журналистга нимадир айтган. Казора сўзларига кўра, Украина президенти: «Сен чиқсанг, мен сенга айтиб бераман», деган.

Шундан сўнг, қўриқчилар, шунингдек, Николаев маъмуриятининг раҳбари Алексей Савченко Порошенкони журналистлардан ўраб олишган.

Фойдаланувчилар ўз изоҳларида Украина давлати раҳбарининг хатти-ҳаракатларидан норози бўлишди, айрим фойдаланувчилар «бундай президентдан уялишган»и ҳақида айтишган.

«Порошенко ўзи ва жамоаси бу ерда ҳеч нарса қилмаганини яна бир бор тасдиқлади», - дея таъкидлаб ўтган фойдаланувчилардан бири.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина Россияни мамлакатда ғалаёнлар келтириб чиқаришда айблаганди

Мавзуга оид