Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Руҳоний АҚШ Эрон билан ядровий битимдан нега чиққанини маълум қилди
Эрон президенти Ҳасан Руҳоний АҚШ етакчиси Дональд Трамп Қўшма кенг қамровли ҳаракатлар режасидан чиқиш ҳақида қарор қабул қилишига нима сабаб бўлганини айтди. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.
Руҳонийнинг сўзларига кўра, Трампга Эрондаги қишки норозиликлар таъсир кўрсатган.
«Декабрь-январь воқеалари Трампга шундай эълон билан чиқишига туртки берди: «Мен Европа ва бошқа мамлакатлар минтақа ҳамда ракеталар бўйича масала бўйича кўмак кўрсатишмаса, Қўшма кенг кўламли ҳаракатлар режасида қолмайман», - дея таъкидлаб ўтди Эрон президенти.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эрон ва Сурия ҳарбий ҳамкорлик бўйича муҳим келишувга эришгани хабар қилинганди.
Эрон мудофаа вазири Амир Хотамий Сурияга икки кунлик ташрифи чоғида Сурия мудофаа вазири Али Абдуллоҳ Аюб билан ўзаро ва техникавий ҳамкорлик тўғрисида битим имзолаган.
Мавзуга оид
11:56
АҚШ Эронга жавоб зарбалари йўллади ва нефт сотувини яна тақиқлади
09:10
АҚШнинг Эронга янги ҳужумлари минтақада кескинликни янада оширди
22:32 / 07.07.2026
АҚШ 100 йил ичида биринчи марта думалоқ бўлмаган танга чиқаради
21:41 / 07.07.2026