Жаҳон | 11:39 / 28.08.2018
12452
1 дақиқада ўқилади

Сурия АҚШ зарбасига тайёргарлик кўрмоқда - ОАВ

Фото: Alaa Al-Faqir / Reuters

Сурия ҳарбий-ҳаво кучлари тўлиқ жанговар шай ҳолатга келди. Бу ҳақда 27 август, душанба куни Al-Masdar News манбаларга асосан хабар бермоқда.

Меззех авиабазасидаги ҳарбийларнинг сўзларига кўра, жанговар шайликнинг энг юқори даражаси АҚШ томонидан Дамашққа ҳаво ҳужуми тайёрланаётгани ҳақидаги хабарлар туфайли эълон қилинди.

Биринчи марта шундай ҳужум юз бериши мумкинлиги ҳақида 25 август куни Россия Мудофаа вазирлиги маълумот берди.

Ўшанда Вашингтон Форс кўрфазига бортида 56та қанотли ракета бўлган «Салливанс» эсминецини, Қатардаги Ал-Удайд авиабазасига эга 24та ракетга эга В-1В стратегик бомбардимончисини юборгани хабар берилганди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Пентагон Россиянинг Яқин Шарқ бўйича баёнотини рад этганди.

Мавзуга оид