“Жиззах агрокимёҳимоя” мансабдор шахси жуда кўп миқдорда талон-торож қилгани аниқланди
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жиноят қидирув бош бошқармаси Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармаси тақдим этган маълумотга кўра, 2018 йилнинг 14 август куни Жиззах вилояти ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан терговга қадар текширув ўтказилди.
Маълум бўлишича, шу йилнинг 3 апрелидан 30 июнига қадар “Жиззах агрокимёҳимоя” ҳудудий акциядорлик жамияти Арнасой туман филиали мудир ўринбосари лавозимида ишлаган И.В. ўзининг моддий жавобгарлигида бўлган жами 145 млн 332 минг 350 сўмлик 445,3 литр суперфар ҳамда 9,6 литр бестсэллер 20 фоизли заҳарли кимёвий дори воситаларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилиб, ушбу камомадни яшириш мақсадида Арнасой тумани ҳудудидаги 47 та фермерлик хўжаликлари раҳбарлари номидан сохталаштирилган ишончнома ва юк хатларини расмийлаштирганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиззах вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш: жуда кўп миқдорда) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
09:00
1,1 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган цех аниқланди
09:25 / 06.11.2024
Жиззахда қарийб 800 млн сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган фуқаро аниқланди
08:30 / 28.10.2024
Жиззахда иккита юк машинаси тўқнашди
22:09 / 14.10.2024