Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Тожик Эйр» Самарқандга парвозларни тўхтатди
Фото: itd3.mycdn.me
«Тожик Эйр» авиакомпанияси Душанбе-Самарқанд рейсига чипталар сотишни тўхтатди, бунга парвозларнинг янгиланган жадвали тасдиқланиши сабабдир, деб хабар қилмоқда «Ахбор».
Душанбе-Самарқанд-Душанбе рейси бир ой олдин очилган ва бир томонга парвоз нархи атиги 300 сомоний бўлган. «Тожик эйр» Самарқандга рейслар яқин вақт ичида давом эттирилишига ваъда бермоқда.
«Биз Тошкентга «Ўзбекистон ҳаво йўллари» ва Бухорога «Сомон Эйр» томонидан амалга оширилувчи рейсга чипталар сотишни давом эттирмоқдамиз. Аммо Самарқандга «Тожик Эйр» компаниясининг ўзи томонидан чипталар сотуви тўхтатилди. Афтидан, йўловчиларнинг етишмаслиги туфайли, сабаби ўзбек йўналишига чипталар кўп сотилмаяпти», - дея айтиб ўтди Душанбе аэропорти авиакассаси вакили.
«Тожик Эйр» авиакомпаниясининг ўзи ҳам Душанбе-Самарқанд-Душанбе йўналиши бўйича чипталар сотиш тўхтатилганлиги ҳақидаги маълумотни тасдиқлади. Авиакомпания матбуот котиби Азиз Хайруллоевнинг маълум қилишича, бу вақтинчалик чоралардир: «Ҳозирда янгиланган парвозлар жадвали тасдиқланмоқда ҳамда шунинг учун баъзи ноқулайликлар юз берди. Биз яқин келажакда ушбу масалаларни бартараф этишни режалаштирмоқдамиз. Парвоз жадвали ҳозирча тасдиқланмоқда».
Мавзуга оид
07:23 / 05.05.2026
Президент Самарқанддаги ОТБ йиғилишида муҳим ташаббусларни илгари сурди
17:45 / 30.04.2026
Форма ортидаги схема: Самарқандда лейтенант миллион долларлик ишда гумонланмоқда
15:48 / 30.04.2026
50 долларлик офис ва минглаб мижоз: тасодифий буюртмани катта бизнесга айлантирган самарқандлик тадбиркор ҳикояси
15:10 / 30.04.2026