Спорт | 10:00 / 30.08.2018
9832
3 дақиқада ўқилади

ЕЧЛ саралаши ниҳоясига етди. Бугун гуруҳ босқичига қуръа ташланади

Европа Чемпионлар лигасининг 2017/18 йиллар мавсуми гуруҳ босқичида қатнашадиган барча жамоалар маълум бўлди.

Кеча саралашнинг плей-офф босқичида сўнгги учта ўйин бўлиб ўтди. Унда «Бенфика» ПАОКдан устун келди, Сербиянинг «Црвена Звезда» жамоаси меҳмонда урилган гол ҳисобида Австриянинг «Ред Булл» клубини ортда қолдириб, гуруҳ босқичига йўл олди.

Яна бир баҳсда Нидерландиянинг ПСВ жамоаси Беларуснинг БАТЭ клубини йирик ҳисобда таслим этди. Кеча Нидерландиянинг бошқа бир клуби «Аякс» ҳам ЕЧЛ йўлланмасини қўлга киритган эди. Шу тариқа, сўнгги 8 йилда илк марта Чемпионлар лигасида икки клуб Нидерландия шарафини гуруҳ босқичидан бошлаб ҳимоя қиладиган бўлди.

Эслатиб ўтамиз, 4-саралаш босқичида мағлуб бўлган 6 жамоа Европа лигаси гуруҳ босқичида ўйнайди.

Бугун Монакода бўлиб ўтадиган қуръа саватчалари ҳам маълум. Унга кўра, кўҳна қитъанинг 32 жамоаси 4 та саватчага ажратилган. Қуръа ташлаш маросими Тошкент вақти билан соат 21:00да бошланади.

1-сават: «Реал», «Атлетико», «Барселона», «Бавария», «Манчестер Сити», «Ювентус», «ПСЖ», «Локомотив»;
2-сават: «Боруссия» Дортмунд, «Порту», «Манчестер Юнайтед», «Шахтер», «Бенфика», «Наполи», «Тоттенҳэм», «Рома»;
3-сават: «Валенсия», «Ливерпуль», «Аякс», «Шальке», «Лион», «Монако», ЦСКА, ПСВ;
4-сават: «Црвена Звезда», «Виктория» Пльзень, «Брюгге», «Галатасарай», «Янг Бойз», «Интер», «Ҳоффенҳайм», АЕК.

УЕФА Чемпионлар лигаси саралаши
Плей-офф, жавоб баҳслари
29 август

ПСВ Нидерландия – БАТЭ Беларусь 3:0 (2:0, 1:0)
Голлар: 1:0 – 14 Бергвейн, 2:0 – 36 де Йонг, 3:0 – 62 Лосано.
Биринчи ўйин: 3:2

ПАОК Греция – Бенфика Португалия 1:4 (1:3, 0:1)
Голлар: 1:0 – 13 Прийович, 1:1 – 20 Жардел, 1:2 – 26, пенальти Сальвио, 1:3 – 39 Пицци, 1:4 – 49, пенальти Сальвио.
Четлатиш: Лео Матос (76, ПАОК).
Биринчи ўйин: 1:1

Ред Булл Австрия – Црвена Звезда Сербия 2:2 (1:0, 1:2)
Голлар: 1:0 – 45 Дабур, 2:0 – 48, пенальти Дабур, 2:1 – 65 Бен-Набуан, 2:2 – 66 Бен-Набуан.
Биринчи ўйин: 0:0

28 август
Динамо Киев Украина – Аякс Голландия 0:0 (0:0, 0:0)

Биринчи ўйин: 1:3

Динамо Загреб Хорватия – Янг Бойз Швейцария 1:2 (1:0, 0:2)
Голлар: 1:0 – 7 Хайрович, 1:1 – 64, пенальти Оаро, 1:2 – 66 Оаро.
Биринчи ўйин: 1:1

АЕК Греция – Види Венгрия 1:1 (0:0, 1:1)
Голлар: 1:0 – 47, пенальти Манталос, 1:1 – 57 Него.
Четлатиш: Элдер Лопеш (80), Ливая (90) - АЕК
Биринчи ўйин: 2:1

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид