Хусусий клиникаларга деярли барча руҳий ҳолат бузилишларини даволашга рухсат берилди
Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи билан руҳий ҳолат бузилишини ва хулқ-атвор бузилишини ташхис қилиш ва даволаш бўйича хусусий тиббиёт ташкилотлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар рўйхати тасдиқланди.
Руҳий ҳолат бузилишини ва хулқ-атвор бузилишини ташхис қилиш ва даволаш бўйича хусусий тиббиёт ташкилотлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар рўйхати
1. (F00 - F09) органик, шу жумладан симптоматик руҳий бузилишларда тиббий хизматлар кўрсатиш;
2. (F20-F29) шизофрения, шизотипик ва васваса бузилишларида тиббий хизматлар кўрсатиш;
3. (F30 - F39) аффектив бузилишларда тиббий хизматлар кўрсатиш;
4. (F40 - F48) стрессга боглиқ невротик ва соматоформ бузилишларида тиббий хизматлар кўрсатиш;
5. (F50-F59) физиологик бузилишлар ва жисмоний омиллар билан боғлиқ бўлган хулқ-атвор синдромларида тиббий хизматлар кўрсатиш;
6. (F60-F69) етуклик ёшдаги шахс ва хулқ-атвор бузилишларида тиббий хизматлар кўрсатиш;
7. (F70 - F79) ақл заифлигида тиббий хизматлар кўрсатиш;
8. (F80-F89) психологик (руҳий) ривожланишнинг бузилишларида тиббий хизматлар кўрсатиш;
9. (F90 - F98) одатда болалик ва ўсмирлик ёшида бошланадиган эмоционал ва хулқ-атвор бузилишларида тиббий хизматлар кўрсатиш.
Қайд этилишича, мазкур касалликлар рўйхати ICD-10 халқаро касалликлар (Ўзбекистон Республикасида фойдаланиш учун мослаштирилган) таснифига биноан шакллантирилган.
Ихтисослаштирилган малакали психиатрик тиббий ёрдам ўзи ва атрофдагилар учун хавфли бўлмаган руҳий ва хулқ-атвор бузилишлари кузатилган шахсларга уларнинг ёзма розилиги асосида (ўн тўрт ёшгача бўлган вояга етмаган шахслар, шунингдек қонунда белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз деб топилган шахслар учун уларнинг қонуний вакиллари томонидан берилган ёзма розилиги асосида) кўрсатилади.
Мазкур рўйхат Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва Ўзбекистон хусусий амалиёт врачлари ассоциацияси билан келишилган.
Мавзуга оид
11:59 / 18.10.2022
Ўзбекистонда илк бор мактаб ўқувчиларининг руҳий холатини ўрганишга қаратилган тадқиқот ўтказилди
09:08 / 13.03.2017
Урологик касалликлар: қачон ва қандай даволаш керак?
20:25 / 20.02.2017
ОАВ: Путин учун Трампнинг "руҳий ҳолати бўйича ҳужжат" тайёрланди
08:57 / 03.01.2017