Жаҳон | 13:00 / 30.08.2018
9194
1 дақиқада ўқилади

Трамп АҚШда «зўравонликлар» юз бериши мумкинлигини билдирди

Фото: AFP/Getty Images

Америка Қўшма Штатлари президенти Дональд Трампнинг хавотир билдиришича, Республикачилар партияси оралиқ сайловларда муваффақиятсизликка учрайдиган бўлса, мамлакатда зўравонлик ҳолатлари юз бериши мумкин. Президентнинг сўзлари CNN телеканали томонидан келтирилган.

Трамп 2018 йилнинг ноябрида бўлиб ўтадиган оралиқ сайловларда Республикачилар партиясининг эҳтимолий мағлубияти ҳақида гапирар экан, бу ҳолатда «зўравонлик бўлмаслигига» умид билдирди.

«Агар нималар содир бўлаётганини кузатаётган бўлсангиз, у ҳолда умуман керак бўлмаган зўравонликларни кўрасиз. Бутун дунёда, лекин бизнинг мамлакатимизда ҳам. Буни мен кўрмоқчи эмасман», - деди Трамп.

Президент ўз тарафдорлари олдидаги ёпиқ нутқи давомида шундай баёнот билан чиққан, деб хабар беради NBC телеканали.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп бош прокурорга Клинтон бўйича чақириқ билан чиққанди

Мавзуга оид