Трамп Google, Facebook ва Twitter’га «ташланди»
АҚШ президенти Дональд Трамп йирик технология компаниялари фаолиятини танқид қилди. Улар, давлат раҳбарининг фикрига кўра, консерваторлар ва республикачиларга нисбатан адолатсиздир. Президентнинг сўзлари Reuters томонидан келтирилган.
«Менимча, Google, Facebook ва Twitter... консерваторлар ва республикачиларга нисбатан жуда адолатсиздир», - дея айтиб ўтди Трамп журналистларга Оқ уйдаги чиқиши вақтида.
Унинг таъкидлашича, бундай вазият «катта муаммо» ҳисобланади, чунки бу компаниялар АҚШнинг консерватив қарашларга эга кўплаб фуқароларини «сукут сақлашга мажбур қилмоқчи». Президентнинг сўзларига кўра, бу «нотўғри», «адолатсиз», ва, эҳтимол, «ноқонуний».
«Биз шунчаки адолатни хоҳлаймиз», - дея хулоса қилди Трамп.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп АҚШ бош прокурорини ишдан ҳайдаш фикридан ҳозирча қайтганди.
Мавзуга оид
23:48 / 06.11.2024
Android 16 операцион тизими ҳар доимгидан эртароқ чиқарилади
22:10 / 03.11.2024
Google тасодифан Украинадаги ҳарбий объектларнинг хариталарини ошкор қилди
20:32 / 30.10.2024
Россия Давлат хизматлари Google сервисларини ўчиришга тайёргарлик бошлади
00:49 / 30.10.2024