Осиё ўйинларида эркаклар ўртасида бокс бўйича мусобақалар Ўзбекистон вакилларининг мутлақ устунлигида якунланди.
-75 кг вазн тоифасидаги финал баҳсида Исроил Мадримов қозоғистонлик Абилхан Аманкулга қарши чиқди ва 3:2 (27:28, 27:28, 28:27, 29:26, 28:27) ҳисобида ғалаба қозониб, Осиё ўйинлари олтин медалига эга чиқди.



Шу тариқа, ўзбекистонлик боксчилар Осиё ўйинларида 5та олтин медални қўлга киритишди.
Бунгача Жасурбек Латипов (-52), Миразиз Мирзахалилов (-56 кг), Иқболжон Холдоров (-64 кг) ва Бобоусмон Ботуров (-69кг) олтин медалларни қўлга киритишганди. Ҳасанбой Дўсматов (-49 кг) ва Шунқор Абдурасулов (-60 кг) эса финалда ютқазишди.
Айни вақтда Ўзбекистон делегацияси олтин медаллар сонини 20тага етган. Умумий рейтингда 68 медал (20 олтин, 23 кумуш ва 25 бронза) билан Ўзбекистон бешинчи ўринда жойлашган.















