2018 йил 1 сентябрдан бир қатор қонун ҳужжатларидаги нормалар кучга киради. “Ҳуқуқий ахборот” канали уларнинг айримлари билан қисқача таништириб ўтди.

1. 2018 йил 1 сентябрдан Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган юридик шахсларга қуйидаги ҳуқуқлар берилди:

• тегишли лицензия асосида Ўзбекистон фуқароларини хорижда ишга жойлаштириш;

• аккредитация асосида, ишлаш учун хорижга кетаётган Ўзбекистон фуқароларининг малакасини тасдиқлаш борасидаги фаолият билан шуғулланиш.

Фото: vb.kg

2. Божхона расмийлаштируви соддалашади. Бугундан эътиборан:

• чегара божхона постларида назорат ўтказилганда ветеринар, фитосанитар, экологик ва санитар-эпидемиологик назорат ҳам амалга оширилади;

• иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилотига аъзо давлатларнинг аккредитациядан ўтган органлари томонидан мувофиқлик сертификатлари берилган, Ўзбекистонга олиб кирилаётган товарларга нисбатан мажбурий мувофиқлик сертификатлаштиришни амалга ошириш талаб этилмайди;

• товарларнинг “эркин муомалага чиқариш (импорт)” режимига божхона расмийлаштируви учун товарларни давлат тилида мажбурий маркировка қилиш талаб этилмайди;

• “божхона омбори” режимида олти ойдан кўп бўлган товарларнинг божхона расмийлаштирувида Президент ва Вазирлар Маҳкамаси қарорлари билан божхона тўловлари юзасидан тақдим этилган имтиёзлар қўлланилмайди.

3. “Аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги ишларни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарорига мувофиқ эндиликда шахсий томорқа хўжаликларида ишловчи фуқароларни банд бўлган шахс сифатида ҳисобга олиш механизми жорий этилади.

4. Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан фундаментал, амалий тадқиқотлар илмий-техник дастурларини ва инновация ишларини амалга оширишда иштирок этаётган илмий-тадқиқот муассасалари раҳбар ва илмий ходимлари, шунингдек, олий таълим муассасалари раҳбар ходимлари ва профессор-ўқитувчиларнинг маоши ўртача