Ўзбекистон | 10:17 / 03.09.2018
15780
1 дақиқада ўқилади

Шаҳрисабзда Халқаро мақом анжуманига тайёргарлик авжида

Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳрида 6-10 сентябрь кунлари Халқаро мақом санъати анжумани ўтказилади. 

Ушбу анжуманга 75та давлатдан хорижий меҳмонлар келиши кутилмоқда. Айни дамда тайёргарлик ишлари кенг кўламда, шиддат ва ҳамжиҳатликда олиб борилмоқда. 

Бир неча ойлар давомида қурилиш, қайта таъмирлаш, ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилди, инновацион ғоялар билан барпо этилган ёритиш ускуналари тунни кунга айлантирмоқда.

Оқ сарой ҳудудида меҳмон ва мезбонлар учун барпо қилинаётган 1800 ўринли махсус амфитеатр бир неча кундан сўнг концерт томошаларини ўтказади. 

Мавзуга оид